Янгиликлар
Мактабгача таълим соҳасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
3 февраль 2026 йил
Унда вилоятда фаолият юритаётган:
— 13 159 нафар тарбияланувчига эга 113 та давлат-хусусий шериклик асосидаги
— 38 945 нафар тарбияланувчига эга 1 606 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари тадбиркорлари иштирок этди.
Хоразм вилояти Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Хоразм вилояти бўлими ҳамда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамкорлигида бугун 2026-йил 3-феврал куни ЗООМ платформаси орқали очиқ мулоқот тарзида учрашув ташкил этилди.
Унда вилоятда фаолият юритаётган:
— 13 159 нафар тарбияланувчига эга 113 та давлат-хусусий шериклик асосидаги
— 38 945 нафар тарбияланувчига эга 1 606 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари тадбиркорлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот давомида нодавлат таълим соҳасини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар, мавжуд имтиёз ва преференсиялар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 426-сон қарори талаблари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди.
Айниқса, таълим-тарбия жараёнларини тўғри ташкил этиш, болалар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида дунёвий таълим жараёнларини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар ва соҳада мавжуд муаммолар тингланди.