Янгиликлар
Янги мактаб фойдаланишга топширилди
2 февраль 2026 йил
Янги мактаб фойдаланишга топширилди
Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги Паҳлвон Маҳмуд маҳалласининг Тоғаёбод ҳудудида замонавий талабларга жавоб берадиган янги мактабнинг очилиш тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда таълим тизими ходимлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Янги мактаб ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз таълим муҳитини яратиш, сифатли таълимни таъминлаш ҳамда ёш авлоднинг билим олиши учун янада кенг имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Очилиш маросимида таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, мактаб инфратузилмасини яхшилаш ва ўқитувчилар меҳнатини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида таъкидланди.
Мазкур мактаб қурилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 18-сентябрдаги ПҚ-5246-сонли қарорига асосан Ислом Тараққиёт банки ва ОПЕК Халқаро Тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури иштирокида “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.