Янгиликлар

.

“Ҳазрат Навоий­ни англаш — ўзлигимизни англаш”

30 январь 2026 йил
image

“Ҳазрат Навоий­ни англаш — ўзлигимизни англаш”

 

Бугун Хоразм вилояти педагогик маҳорат марказида “Ҳазрат Навоийни англаш — ўзлигимизни англаш” мавзусида Республика иншолар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танлов ёш авлод ўртасида буюк мутафаккир ва давлат арбоби Ҳазрат Алишер Навоий ижодий меросини чуқур англаш, миллий ўзлик, маънавий қадриятлар ва адабий тафаккурни юксалтиришга қаратилган.

Вилоятнинг турли ҳудудларидан саралаб олинган иқтидорли ўқувчилар танловда фаол иштирок этиб, ўз билим ва ижодий салоҳиятларини намоён этдилар.

Бундай танловлар ёшларда миллий ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда маънавий тарбияни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb