Янгиликлар

.

Урганч шаҳридаги 31-мактабнинг 11-синф ўқувчиси билимга чанқоқлиги, тинимсиз изланиши ва қатъияти билан катта ютуққа эришди

29 январь 2026 йил
image

Қувончли ва фахрли янгилик!

 

У АҚШнинг Пенсилвания штати, Элизабетҳтоwн шаҳрида жойлашган нуфузли хусусий олий таълим муассасаси — Элизабетҳтоwн Cоллеге га муддатидан олдин қабул қилиниб, талабалик мақомини қўлга киритди.

Мазкур коллеж АҚШнинг Шимолий-Шарқий ҳудудидаги минтақавий университетлар орасида Топ-50 таликдан ўрин олган бўлиб, бу ерда таҳсил олиш ҳар бир ёш учун катта имконият ва юксак масъулиятни англатади.

Ушбу ютуқ узлуксиз меҳнат, сабр-тоқат ва юксак марралар сари қўйилган қатъий қадамларнинг ёрқин самарасидир. Ёшларимизга янги таълим босқичида улкан муваффақиятлар, мустаҳкам ирода ва порлоқ келажак тилаймиз.

Табриклаймиз ва фахрланамиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb