Янгиликлар
ELO_2026: Хоразмда Халқаро инглиз тили олимпиадасининг туман ва шаҳар босқичи бўлиб ўтди
28 январь 2026 йил
#Xalqaro_ingliz_tili_olimpiadasi
#ELO_2026
Жорий йилнинг 26–27-январ кунлари Хоразм вилоятида Халқаро инглиз тили олимпиадасига саралашнинг туман ва шаҳар босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Ушбу босқичда 11–17 ёш оралиғидаги “ёш сениорлар” ўртасида тест жараёнлари бўлиб ўтди.
Тест синовлари белгиланган тартиб ва талаблар асосида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг инглиз тили бўйича билим ва кўникмалари баҳоланди.
Олимпиада жараёни ёш авлоднинг чет тилларини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг билимини мустаҳкамлаш ҳамда иқтидорли ўқувчиларни аниқлашга хизмат қилади.