Янгиликлар

.

 Келажак солиқ тўловчилари бугундан шаклланмоқда

27 январь 2026 йил
image

#soliq_bilimlari

Хоразмда ўқувчи-ёшлар ўртасида “Солиқ билимлари – ёш авлодга” кўрик-танловининг мактаб босқичига старт берилди.

Ўқувчилар солиқ тушунчасини шунчаки рақамлар эмас, балки ранглар ва мўйқалам ёрдамида тасвирлашмоқда.

Нима учун бу муҳим? Солиқ нималигини ёшлигидан англаган бола: 
Давлат буджети қандай шаклланишини тушунади; 
Мактаблар, шифохоналар ва йўллар нима ҳисобига қурилишини билади; 
Масъулиятли ва ватанпарвар фуқаро бўлиб улғаяди.

“Солиқлар мавзусининг суратлардаги тасвири” танловида болажонлар ўз расмлари орқали солиқларни — юрт ободлиги ва тараққиёт асоси сифатида талқин қилишмоқда.

Танлов вилоятимизнинг барча мактабларида давом этмоқда. Ёшларимизнинг ижодий парвозига омад тилаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb