Янгиликлар

.

 Мактаблардан хабарлар: Касбга ўқитиш жараёнларидан лавҳалар

21 январь 2026 йил
image

Суратларда Янгибозор туманидаги 12-сон, 21-сон ва 33 - сон мактаб ўқувчилари

 

Бугунги кунда умумтаълим мактабларида ўқувчиларни эрта ёшдан касбга йўналтириш, уларда меҳнат кўникмалари ва амалий билимларни шакллантиришга алоҳида эътибор qaratilmoqda. 

 Мактабларда жорий этилган касбга ўқитиш тизими ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш, келажак касбини онгли танлашига хизмат қилмоқда.

Касбга ўқитиш машғулотлари доирасида ўқувчилар турли соҳалар — ҳунармандчилик,  ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишлар бўйича дастлабки билим ва амалий кўникмаларга эга бўлмоқда. Машғулотлар замонавий ускуналар, кўргазмали воситалар ҳамда тажрибали ўқитувчилар иштирокида ташкил этилмоқда.

(Суратларда Янгибозор туманидаги 12-сон, 21-сон ва 33 - сон мактаб ўқувчилари)

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb