Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМЛИК 567 НАФАР ИНФОРМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ХАЛҚАРО СEРТИФИКАТНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

24 январь 2023 йил
image

567 нафар информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари  махсус платформа орқали ГООГЛE ФОР ЭДУCАТИОН машғулотларида фаол иштирок этиб, халқаро сертификатларни қўлга киритишди. 

Айни пайтга қадар Хоразм вилояти умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган 567 нафар информатика ва ахборот технологиялари фани ўқитувчилари  махсус платформа орқали ГООГЛE ФОР ЭДУCАТИОН машғулотларида фаол иштирок этиб, халқаро сертификатларни қўлга киритишди. Бу эса жами информатика фани ўқитувчиларининг 56% ини ташкил этади.

Эндиликда улар мамлакатимиз Президентининг 2022 йил 11 майдаги 134-сонли Фармонига кўра,  3 йил давомида ҳар ойлик маошига қўшимча равишда 50 фоиз устама олиш имкониятига эга бўлишди. 
 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb