Янгиликлар
“Китобхон Қўшкўпир” лойиҳаси доирасида Қўшкўпир тумани 54-мактабида Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмалари Хоразм бўлимлари ҳамкорлигида мутолаа байрами ўтказилди
12 декабрь 2025 йил
Ойбек Тилло ёшлар билан китоб танлаш, мутолаа маданияти ва илм олишнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашди.
“Китобхон Қўшкўпир” лойиҳаси доирасида Қўшкўпир тумани 54-мактабида Ўзбекистон Журналистлар ва Ёзувчилар уюшмалари Хоразм бўлимлари ҳамкорлигида мутолаа байрами ўтказилди.
Журналист Ойбек Тилло ташкил қилган китоб кўргазмаси ва савдо-ярмаркасида ота-оналар ҳамда болалар бадиий адабиётнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар.
Тадбирда Гавҳаржон Ибодуллаева, Дилбар Бекчанова, Баҳодир Тиллаев ва Меҳрибон Тиллаева китоб ўқишнинг тарбиядаги ўрни юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирдилар.
Туман ҳокимининг ўринбосари Ҳурмат Ибрагимов ҳоким табригини ўқиб эшиттириб, иштирокчиларни байрам билан табриклади.
Ойбек Тилло ёшлар билан китоб танлаш, мутолаа маданияти ва илм олишнинг аҳамияти ҳақида суҳбатлашди.