Янгиликлар
“Баркамол авлод”да яна бир ютуқ!
11 декабрь 2025 йил
Ёш ихтирочимизни табриклаймиз! Янги ғоялар ва катта ютуқлар ёр бўлсин!
Урганч туман “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Робототехника” тўгараги аъзоси Файзуллаев Боймурод 10–11-декабр кунлари ИТ ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳрида ўтказилган “Фойдали ихтиролар” Республика мусобақасида муносиб иштирок этди.
Боймурод устози Р. Юсупов билан биргаликда яратган ижодий лойиҳаси билан танловда қатнашиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан эътироф этилди.
Мусобақа якунида у махсус сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ёш ихтирочимизни табриклаймиз! Янги ғоялар ва катта ютуқлар ёр бўлсин!