Янгиликлар
БОҒОТ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
10 декабрь 2025 йил
Ушбу сайёр қабул аҳолининг дардини тинглаш, муаммоларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бугун, 2025-йил 10-декабр куни Боғот туманидаги 3-мактабда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Сайёр қабулда бошқарма бошлиғи ўринбосари Озод Ишчанов иштирок қилди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар, ота-оналар ҳамда соҳа ходимлари ўзларини қизиқтирган таклиф ва муаммолари билан мурожаат қилишди. Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилиши юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Айниқса, таълим сифатини ошириш, мактаб ва боғчаларда яратилаётган шарт-шароитлар, кадрлар масаласи каби муҳим мавзулар кун тартибида бўлди. Кўплаб масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди, айрим мурожаатлар эса қисқа муддатларда ҳал этилиши белгиланди.
Ушбу сайёр қабул аҳолининг дардини тинглаш, муаммоларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.