Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

4 декабрь 2025 йил
image

15 та фан бўйича 1-2-3-ўрин эгаларига диплом ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

 

Хабарингиз бор, 24 ноябрдан 4 декабрь кунига қадар Урганч шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида 1 800 нафардан ортиқ  9-10-11-синф ўқувчилари асосий фан олимпиадасининг Хоразм вилояти босқичида билимларини синовдан ўтказишди.

Бугун энг кучлилар бир манзилда жам бўлди. Олимпиаданинг тақдирлаш маросими кўтаринки руҳда ўтди. Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари иштирок қилиб, барча ғолибларни табрикладилар.

Шундан сўнг 15 та фан бўйича 1-2-3-ўрин эгаларига диплом ҳамда пул мукофоти тантанали равишда топширилди.

1-ўрин учун - 2 миллион 472 минг сўм
2-ўрин учун - 1 миллион 648 минг сўм
3-ўрин учун -1 миллион 236 минг сўм пул мукофоти ажратилди.

Маълумот учун, жами ғолиблар сони 133 нафарни ташкил этган бўлиб, 45 нафар 11-синф ўқувчилари олимпиаданинг республика босқичида иштирок этишади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb