Янгиликлар
ХОРАЗМ ДЕЛЕГАЦИЯСИ “АЛАБУГА” ТАЖРИБАСИНИ ЎРГАНМОҚДА
26 ноябрь 2025 йил
Хусусан, делегация таркибига туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг АКТ масъул ходимлари ҳам кирган бўлиб, улар “Алабуга политех” техникуми фаолияти билан танишиб, малака оширмоқдалар.
Россия Федерацияси Татаристон Республикасидаги “Алабуга махсус иқтисодий зонаси”да жойлашган “Алабуга политех” техникуми фаолиятини ўрганиш мақсадида Хоразм вилоятидан Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров раҳбарлигидаги ишчи делегация хизмат сафарида иштирок этмоқда.
Хусусан, делегация таркибига туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг АКТ масъул ходимлари ҳам кирган бўлиб, улар “Алабуга политех” техникуми фаолияти билан танишиб, малака оширмоқдалар.
Ушбу сафар делегация аъзолари учун малака ошириш, замонавий таълим жараёнлари билан танишиш, ҳамкорлик алоқаларини ҳамда касбий таълимни ривожлантириш ва илғор тажрибаларни ўрганишга қаратилган бўлиб, Хоразм вилояти таълим тизимида рақамлаштириш ва инновацион ёндашувларни жорий этишда амалий аҳамият касб этади.