Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМДА АСОСИЙ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

24 ноябрь 2025 йил
image

Туман ва шаҳар босқичларида 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган энг иқтидорли ўқувчилар бугун ўз билимини вилоят миқёсида синовдан ўтказмоқда.

 

Бугун Хоразм вилоятида Асосий фан олимпиаданинг вилоят босқичи старт олди. Синовлар Урганч шаҳар 17-мактаб ҳамда Урганч туманидаги 36-мактаб биноларида ўтказилмоқда.

 Очилиш маросимида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Т.Нурметов иштирок этиб, жараёнларнинг  очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилаётганини таъкидлади.

Туман ва шаҳар босқичларида 1-, 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган энг иқтидорли ўқувчилар бугун ўз билимини вилоят миқёсида синовдан ўтказмоқда.

 Бугунги кунда кимё, физика, биология ва математика фанлари бўйича тест синовлари ўтказилмоқда. 

 Олимпиада жараёнларини жонли тарзда қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин:
 https://www.facebook.com/share/v/1BzKXTU4bY/

 Илм йўлида интилаётган барча иштирокчиларга омад ёр бўлсин!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb