Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

 Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди

18 ноябрь 2025 йил
image

#Bayram_shukuhi

 

 

Бугун Урганч шаҳридаги 22-умумтаълим мактабида давлатимиз рамзлари орасида алоҳида ўрин тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, вилоят прокурори катта ёрдамчиси Шерзод Ортиқов иштирок этиб, байроғимизнинг тарихий аҳамияти ҳамда унда акс этган миллий ғоя ва рамзларнинг ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида фикр билдирдилар.

Шунингдек, тадбир давомида ўқувчилар қалбида Ватанга муҳаббат, давлат рамзларига ҳурмат ва садоқат туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилувчи фикр ва  мулоҳазалар илгари сурилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb