Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

 Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида тадбир ўтказилди

12 ноябрь 2025 йил
image

Тадбирда марказ ходимлари ва курс тингловчилари иштирок этиб, коррупсиянинг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳамда ҳалоллик тамойилларига амал қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 28-октябрдаги 412-сонли буйруғига асосан, бугун Хоразм вилояти педагогик маҳорат марказида “Коррупсияга қарши курашиш ойлиги” доирасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 Тадбирда марказ ходимлари ва курс тингловчилари иштирок этиб, коррупсиянинг олдини олиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш ҳамда ҳалоллик тамойилларига амал қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 Маърузачилар:

 Алишер Хасанов — Хоразм вилояти ММТБ бош мутахассиси;

Музаффар Матназаров  — педагогик маҳорат маркази директор ўринбосари;

Жуманиёз Артиков  — бўлим бошлиғи;

Назаров Сардорбек Бозорбоевич — коррупсияга қарши кураш бўйича мутахассис.

 Тадбирда ҳалоллик муҳитини мустаҳкамлаш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb