Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

 Хоразмлик педагоглар Малайзияда халқаро малака оширмоқда

11 ноябрь 2025 йил
image

“Инновацион ўқитиш методлари” дастурида Хоразм вилоятидан 13 нафар ўқитувчи иштирок этмоқда.

 

 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида Малайзиянинг “УНИМАС Куала Лумпур” университетида ўтказилаётган “Инновацион ўқитиш методлари” дастурида Хоразм вилоятидан 13 нафар ўқитувчи иштирок этмоқда.

 Дастур ўқитувчиларнинг амалий кўникмаларини ривожлантириш, илғор халқаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва таълим жараёнига замонавий ёндашувларни татбиқ этишга қаратилган.

 Машғулотларни малайзиялик доктор Рорлинда ҳамда ўзбекистонлик таржимон Зулфия Рашидовна олиб бормоқда.

 Ушбу халқаро ҳамкорлик дастури хоразмлик ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb