Янгиликлар
Хоразмда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш масалалари муҳокама қилинди
5 ноябрь 2025 йил
Бугун Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарма бошлиғи Х. Бектемиров, туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, вилоят ФВВ бошқармаси биринчи ўринбосари Х. Разметов, вилоят прокурори катта ёрдамчиси Ш. Ортиқов, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Хоразм ҳудудий бошқармаси бошлиғи А. Алимов ҳамда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи А. Шермухамедов иштирок этдилар.
Йиғилишда таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари, иссиқлик тизимлари ҳолати, хавфсизлик чоралари ҳамда электр ва газ таъминотида узилишларнинг олдини олиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.