Янгиликлар
Хоразмда “Рақамли авлод қизлари” танловининг туман ва шаҳар босқичлари бошланди
4 ноябрь 2025 йил
Танловда иштирокчи қизлар дастурлаш, рақамли контент яратиш, медиа дизайн, сунъий интеллект ва мобил иловалар йўналишларида ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишмоқда.
Мамлакатимизда рақамли технологияларни пухта ўзлаштираётган, янги ғоялари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Рақамли авлод қизлари” Республика танловининг туман босқичи вилоятимизнинг барча ҳудудларида старт олди.
Танловда иштирокчи қизлар дастурлаш, рақамли контент яратиш, медиа дизайн, сунъий интеллект ва мобил иловалар йўналишларида ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишмоқда.
Лойиҳаларда рақамли ечимлар орқали ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, таълим жараёнини такомиллаштириш ва аёллар учун қулай имкониятлар яратиш мавзулари ёритилди. Энг сара ғоялар вилоят босқичига тавсия этилади.
Фотолавҳаларда танловнинг Урганч шаҳар босқичи жараёнлари акс этган.