Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Жажжи нурли юлдузлар” фестивали вилоят босқичи ўтказилди

29 октябрь 2025 йил
image

#Maktabgacha_taʼlim

 

 

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида “Жажжи нурли юлдузлар” фестивалининг вилоят босқичи юқори савияда ўтказилди.

 Фестивалнинг мақсади — истеъдодли болаларни аниқлаш, уларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш ва миллий қадриятларни тарғиб этишдан иборат.

Вилоят бўйича 13 та тумандан 134 нафар 5–7 ёшли тарбияланувчилар қуйидаги йўналишларда иштирок этдилар:

“Сеҳрли ҳаракат” (рақс)
“Аждодлар мероси” (фолклор)
“Жажжи хонанда” (қўшиқ)
“Мўжизавий куйлар” (мусиқа)

 Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb