Янгиликлар
Тоҳир Саидов “Келажак соати”да Боғолон мактаби ўқувчилари билан учрашди
27 октябрь 2025 йил
#Yangibozor_tumani
#Kelajak_soati
Ўзбекистон Халқ артисти, театр ва кино актёри Тоҳир Самандарович Саидов ўзи таҳсил олган Боғолон қишлоғидаги 14-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар билан “Келажак соати” доирасида “Ўзбекистон ва жаҳон” мавзусида дарс машғулоти олиб борди.
Шу билан бирга, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Г.Абдиримова ҳам ўқувчилар билан “Келажак соати” машғулотида иштирок этди.
Дарс жараёнида milliytarbiya.uz платформасидаги маълумот ва видеолардан фойдаланилиб, ўқувчиларга мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни, халқаро алоқалари ҳамда эришилаётган ютуқлар ҳақида батафсил сўз юритилди.
Машғулот давомида ўқувчилар билан очиқ ва самимий суҳбат ташкил этилиб, уларда Ватан ва жаҳон ҳақида янги билим ва тасаввурлар шакллантирилди.