Янгиликлар
Китобхонлик - маънавият калити
23 октябрь 2025 йил
Вилоят Болалар кутубхонасида “Китобхонлик – маънавият калити” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Вилоят Болалар кутубхонасида “Китобхонлик – маънавият калити” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда воҳамизнинг етакчи илм-фан ва адабиёт намояндалари — иқтисод фанлари доктори Бахтиёр Рўзметов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир ва таржимон Болтавой Бекметов, Урганч давлат университети Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Ортиқова Дурдипошшо, шунингдек, “Ёш китобхон” кўрик танлови ғолиби Мафтуна Очилова иштирок этдилар.
Тадбир давомида 5-сонли мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари китоб ўқишнинг инсон маънавий камолотидаги ўрни ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Учрашув очиқ мулоқот шаклида ўтиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Тадбир китобхонлик маданиятини ошириш, ёш авлодда билимга ва ўқишга бўлган қизиқишни янада рағбатлантиришга қаратилди.