Янгиликлар
Меҳриддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоаси таркибига энг юқори балл билан кириб халқаро олимпиадага қатнашиш имкониятини қўлга киритди
22 октябрь 2025 йил
#Xalqaro_olimpiadaga_saralash
#2-тур
ИЖСО-2025: 22-Халқаро ўсмирлар табиий фанлар олимпиадаси учун Ўзбекистон терма жамоасига номзодларни саралаш мақсадида Фан олимпиадалари маркази томонидан жорий йилнинг 6-19-октябр кунлари кучайтирилган ўқув машғулотлари ташкил этилди. Мазкур ўқув машғулотларининг 2-босқичида Хоразм вилоятидан 4 нафар ўқувчилар иштирок этди.
Ушбу халқаро олимпиадага саралашнинг якуний босқичи натижаларига кўра Қўшкўпир туманидаги Ихтисослашган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Меҳриддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоаси таркибига энг юқори балл билан кириб халқаро олимпиадага қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
Бу ютуқ – нафақат Машарипов Меҳриддиннинг, балки унинг устозлари ва бутун вилоятимиз таълим тизимининг фахридир.
Машарипов Меҳриддинга халқаро босқичда улкан зафарлар, омад ва янги чўққиларни забт этишини тилаймиз!