Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Хоразмда “Жасорат синфи” ўқувчилари ўртасида “Диктант” танлови ўтказилди

20 январь 2026 йил
image

Танлов якунида фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида “21-октябр – Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан ватанпарварлик туйғусини ошириш, давлат тили бўйича билимларни мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни рағбатлантириш мақсадида Хоразм вилоятидаги мактаблардаги “Жасорат синфи” ўқувчилари ўртасида “Диктант” танлови ташкил этилди.

 Танловнинг мактаб босқичи жорий йилнинг 16-октябр куни шаҳар ва туманлардаги 13 та мактабда “Мардлик” мавзусида бўлиб ўтди. Ғолиблар вилоят босқичига йўлланма олдилар.

 17-октябр куни Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” ҳарбий академик лицейи биносида “Жасорат синфи” ўқувчилари ўртасида “Она Ватан” мавзусидаги диктант танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

 Танлов якунида фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb