Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Урганч туманида яна бир замонавий боғча фойдаланишга топширилди

13 октябрь 2025 йил
image

Янги боғча – болажонлар учун меҳр, эзгулик ва келажак сари йўл!

 

Хоразм вилояти Урганч тумани Мироблар маҳалласида барча қулайликларга эга, шинам ва замонавий 29-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 

Эндиликда ушбу маҳалладаги 3–7 ёшли 246 нафар боладан 120 нафари янги ташкил этилган боғчада замонавий шароитларда таълим-тарбия олиш имкониятига эга бўлди. 

Мазкур маскан Урганч тумани ҳокимлиги ташаббуси билан, тумандаги 48-сон мактабнинг бўш турган биносида қайта таъмирланиб, болажонлар учун қувончли масканга айлантирилди. 

Янги боғча – болажонлар учун меҳр, эзгулик ва келажак сари йўл!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb