Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

“Устозимга эҳтиром” челленжи якунланди!

8 октябрь 2025 йил
image

1-октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан эълон қилинган “Устозимга эҳтиром” челленжида иштирокчилар томонидан устозларга бўлган самимий ҳурмат ва миннатдорликни ифодаловчи ижодий видеороликлар тақдим этилди.

 

 Челленж якунларига кўра, энг фаол иштирокчилар сифатида қуйидагилар эътироф этилди:

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани 15-сон умумий ўрта таълим мактабининг 4-“А” синф раҳбари Авезова Ширинжон;

Янгиариқ тумани 35-мактаб ўқувчилари;

Урганч шаҳри 26-сон умумий ўрта таълим мактабининг 5-“Б” синф раҳбари Адамбаева Наргиза.

 Бугун бошқарма томонидан челленжда фаол иштирок этган устоз ва ўқувчиларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 Уларнинг ижодий ёндашуви, устозларга бўлган эҳтиром ва самимийликлари алоҳида эътироф этилди.

Барча иштирокчиларга ташаббускорликлари ва фаол иштироклари учун миннатдорчилик билдирамиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb