Янгиликлар
Хоразм вилояти Хонқа туманида ўқув семинарлар ташкил этилди
26 сентябрь 2025 йил
“Мезонларга асосланган баҳолаш” мавзусида ўтказилган семинар-тренинг айниқса, жорий йилдан янги баҳолаш тизимига ўтган мактаблар учун жуда самарали бўлди.
2025-йил 25–26-сентябр кунлари тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари ҳамда амалиётчи психологлари учун 22-, 27- ва 41-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўқув семинарлар ўтказилди.
Семинарлардан кўзланган асосий мақсад — 2025–2026-ўқув йилида таълим-тарбия жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, раҳбар кадрларнинг ташаббускорлиги ва масъулиятини кучайтириш, педагог ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, шунингдек, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликларни педагогларга етказишдан иборат бўлди.
“Мезонларга асосланган баҳолаш” мавзусида ўтказилган семинар-тренинг айниқса, жорий йилдан янги баҳолаш тизимига ўтган мактаблар учун жуда самарали бўлди.