Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Хоразмда “Жасорат мактаби” ўқувчиларининг танатанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди

25 сентябрь 2025 йил
image

Хоразм вилоятидаги 13 та умумтаълим мактаблари негизида “Жасорат мактаблари” ташкил этилган бўлиб, айни пайтда уларда 338 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

 

Хабарингиз бор, жорий ўқув йилида Хоразм вилоятидаги 13 та умумтаълим мактаблари негизида “Жасорат мактаблари” ташкил этилган бўлиб, айни пайтда уларда 338 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

 Бугун Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” мажмуасида Хоразм вилоятидаги  “Жасорат мактаблари” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш маросими бўлиб ўтди.

 Ўқувчилар Ватанга содиқ бўлиш, билим ва маҳоратини юрт равнақи йўлида сафарбар этишга қасамёд қилдилар.

 Бундай тадбирлар ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, фидойилик ва масъулият туйғуларини янада мустаҳкамлайди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb