Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Хорижий ўқитувчилар вилоят мактабларида фаолият бошлади

23 сентябрь 2025 йил
image

2025-2026 ўқув йилида Хоразм вилояти таълим ташкилотларига 26 нафар хорижий ўқитувчи жалб қилинди.

 

 2025-2026 ўқув йилида Хоразм вилояти таълим ташкилотларига 26 нафар хорижий ўқитувчи жалб қилинди.

 Шундан:

14 нафар инглиз тили ўқитувчиси (Ҳиндистон, Филиппин, Африка давлатларидан),

2 нафар корейс тили ўқитувчиси (Корея таълим маркази орқали),

2 нафар немис тили ўқитувчиси (Гёте институти орқали),

7 нафар рус тили ва бошланғич таълим ўқитувчиси (“Зўр” лойиҳаси доирасида),

1 нафар методист (Педагогик маҳорат марказига).

 Улар вилоятимизнинг Урганч, Хива, Гурлан, Қўшкўпир, Боғот, Янгиариқ, Янгибозор, Шовот туманлари ҳамда Педагогик маҳорат марказида ўз фаолиятини олиб боради.

 Хорижлик ўқитувчилар яшаш жойларига жойлаштирилди ва улар йил давомида ўқувчиларга таълим беришади.

 Хорижий мутахассисларнинг жалб этилиши таълим сифатини ошириш ва ёшларнинг хорижий тилларни мукаммал ўрганишига хизмат қилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb