Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Адлия вазири ўринбосари Ш. Рабиев Хоразм вилоятида ҳуқуқий масалалар ва ҳуқуқий хизматлар сифатини ўрганмоқда

11 сентябрь 2025 йил
image

#Adliya_xabari

 

 У Урганч шаҳридаги 5-умумтаълим мактабида ташкил этилган “Адлия ҳуқуқ синфи”да яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

 Бугунги кунда вилоятда 21 та “Адлия ҳуқуқ синфлари” фаолият юритмоқда. Уларда амалиётчи ҳуқуқшунослар ва адлия ходимлари мунтазам равишда амалий машғулотлар ўтказмоқда.

 Вазир ўринбосари ўқувчиларнинг ютуқлари ва таълим бериш методикасини ўрганиб, ёшларга берилаётган имкониятлар, ҳуқуқшунослик касбининг долзарблиги ҳақида фикр билдирди.

 Шунингдек, Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти билан вариатив ўқув режаларини тасдиқлаш ва ҳуқуқшунослик фанини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш масалалари муҳокама қилинди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb