Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

 Хоразмлик ўқувчилар Германияда ёзги таълим курсида иштирок этишди

3 сентябрь 2025 йил
image

Ёшларимизга келгусида янада юксак марралар тилаймиз

 

2025-йил 10–31-август кунлари “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” лойиҳаси доирасида Урганч шаҳар 19-сон мактаб ўқувчилари Камола Машарибова ва Олимбек Бахтиёров, Хива шаҳар 9-сон мактаб ўқувчилари Рузикажон Эгамберганова ва Райхон Равшанбекова немис тили ўқитувчиси ҳамроҳлигида Германиянинг Бамберг шаҳрида уч ҳафталик ёзги ёшлар курсларида қатнашиб қайтдилар.

 Курс давомида:

Германиялик тажрибали ўқитувчилар томонидан машғулотлар ўтказилди;

Бўш вақтларда спорт (баскетбол, футбол, wоркоут) ҳамда ижодий машғулотларда иштирок этилди;

Дам олиш кунлари тарихий музейлар ва тоғли ҳудудларга саёҳатлар уюштирилди.


Якуний имтиҳонларда ўқувчилар халқаро “Goethe Zertifikat”l”ларини қўлга киритишди. 

Таълим саёҳати билан боғлиқ барча харажатлар Гёте-Институти томонидан қоплаб берилди.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb