Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Умумтаълим мактабларида янги ўқув йили  бошланди

2 сентябрь 2025 йил
image

#Birinchi_qoʻngʻiroq

 

Бугун мамлакатимиздаги барча мактабларида  биринчи қўнғироқ садолари жаранглади. Вилоятимизда 38 минг нафардан зиёд ўғил-қизлар мактаб остонасига илк қадам қўйиб, 1-синфга қабул қилинди. 

Урганч шаҳридаги  5-сонли   умумтаълим мактабида ўтказилган  тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов  ishtirok etdi. (https://t.me/xorazm_uz_rasmiy/15614)

Жорий йилда 15 млрд 300 млн  маблағ сарфланиб, ушбу мактаб учун 990 ўринли қўшимча янги ўқув биноси қурилди ва эски биноси реконструкция қилинди. Натижада дарс машғулотлари 1 сменага ўтказилиб,  ўқувчиларнинг пухта билим олишлари, турли тўгаракларга қатнашишлари учун  шароитлар яратилди.  

Вилоят ҳокими мактаб жамоасини янги ўқув биноси, ўқув йилининг бошланиши билан қутлаб, келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади, 1-синф ўқувчиларига  чиройли портфел ва ўқув қуроллари тўпламидан иборат "Президент совғаси"ни  топширди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb