Янгиликлар
Хоразмда янги “Илк ривожланиш марказлари” фаолияти бошланди
29 август 2025 йил
#Live
Бугун Хоразм вилояти Янгибозор туманида янги ташкил этилган “Илк ривожланиш маркази”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг маслаҳатчиси Азизбек Турдиев ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Санъатбек Салаев иштирок этиб, марказ фаолиятига муваффақиятлар тиладилар.
Бугун Янгибозордаги маросим билан бир қаторда, Қўшкўпир ва Ҳазорасп туманларидаги марказлар ҳам параллел равишда ўз фаолиятини бошлади.