Янгиликлар
ЯНГИБОЗОР ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
27 август 2025 йил
Ушбу сайёр қабул аҳолининг дардини тинглаш, муаммоларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Бугун, 2025 йил 27 август куни Янгибозор туман Ахборот-кутубхона марказида Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар, ота-оналар ҳамда таълим соҳаси ходимлари ўзларини қизиқтирган саволлар, таклиф ва муаммолари билан мурожаат қилишди. Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланиб, жойида ҳал этилиши ёки масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилиши юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Айниқса, таълим сифатини ошириш, мактаб ва боғчаларда яратилаётган шарт-шароитлар, кадрлар масаласи каби муҳим мавзулар кун тартибида бўлди. Кўплаб масалаларга шу ернинг ўзида ечим топилди, айрим мурожаатлар эса қисқа муддатларда ҳал этилиши белгиланди.
Ушбу сайёр қабул аҳолининг дардини тинглаш, муаммоларини ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларни тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.