Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

 Айни дақиқаларда УрДПИда вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг раҳбар ва педагог ходимлари учун янги баҳолаш тартибини тўғри жорий этиш бўйича ўқув-тренинглар бошланди

19 август 2025 йил
image

#oʻquv_trening

 

Очилиш маросимида институт ректори Феруза Мадрахимова ҳамда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Турсунбек Нурметов, шунингдек, бир қатор масъуллар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025-йил 8-августдаги “Ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини жорий этиш бўйича ўқув-тренингларни ташкил этиш тўғрисида”ги 276-сонли буйруғи ижроси 

Эндиликда ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартиби 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб республика бўйича 3 000 та ва шундан Хоразм вилоятида 350 та умумий ўрта таълим мактабларида жорий этилади.  

Баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумий ўрта таълим мактабларининг раҳбар ва педагог ходимлари учун янги баҳолаш тартибини тўғри жорий этиш бўйича ўқув-тренинглари ташкил этилиши белгиланган бўлиб, бугунги Урганч давлат педагогика институтида ўтказилаётган мазкур тренингларнинг мақсади ҳам раҳбар ва педагог ходимларни янги баҳолаш тартибини тўғри жорий этиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb