Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Хоразмда устозлар малакаси оширилмоқда: форумнинг амалий босқичи

13 август 2025 йил
image

#ustozlar_forumi

 

Урганч шаҳридаги 1-сон мактаб-интернатида форумнинг амалий қисми 14 та шўба кесимида ўтказилмоқда. Унда илғор педагоглар турли фан йўналишлари бўйича тренинг ва маҳорат дарсларида қатнашмоқда.

Машғулотларда:
• танқидий фикрлаш асосида дарс ташкил этиш;
• мезонларга асосланган баҳолаш тизими;
• лойиҳага асосланган таълим методлари;
• эМактаб платформасидан самарали фойдаланиш;
• мактабгача таълимда инновацион ўйин методлари ёритилди.

Тренинглар ҳудудларда каскад усули асосида давом эттирилади. Натижада, форумда ўрганилган илғор тажрибалар барча мактаб ва боғчаларга етказилади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb