Янгиликлар
Сайёр қабул бўлиб ўтди
31 июль 2025 йил
Бундай учрашувлар жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
2025-йил 30-июл куни Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг навбатдаги сайёр қабули Урганч туманида ўтказилди.
Тадбир Урганч туманидаги 18-сон умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди ва унда бошқарма бошлиғи ўринбосари Т. Нурметов иштирок қилди.
Сайёр қабул давомида фуқароларнинг мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид мурожаат, таклиф ва шикоятлари тўғридан тўғри тингланди, муаммолар жойида ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чоралар белгиланди.
Очиқ мулоқот шаклида ўтган ушбу тадбирда тизим ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда фуқаролар иштирок этди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан тегишли мутасаддиларга мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Бундай учрашувлар жойларда мавжуд муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.