Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Хоразмда

25 июль 2025 йил
image

Ташриф доирасида Хоразм вилояти Педагогик маҳорат марказининг замонавий ўқув аудиториялари, техник воситалар билан жиҳозланган дарс хоналари ҳамда тингловчилар учун яратилган қулай ётоқхона шароитлари ҳам кўздан кечирилди.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Сардор Раджапов Янгибозор туманига ташриф буюриб, ҳудудда ташкил этилаётган "Илк ривожланиш маркази"да яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, у тумандаги 27-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб муассаса фаолияти, болалар учун яратилган имкониятлар ва тарбия-таълим жараёнлари билан танишди.

Ташриф доирасида Хоразм вилояти Педагогик маҳорат марказининг замонавий ўқув аудиториялари, техник воситалар билан жиҳозланган дарс хоналари ҳамда тингловчилар учун яратилган қулай ётоқхона шароитлари ҳам кўздан кечирилди. У ердаги педагоглар учун яратилган дидактик материаллар, мултимедиа ускуналари ва самарали ўқув муҳити алоҳида эътироф этилди.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb