Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ 61 ТА МАКТАБГА ЗАМОНАВИЙ КОМПЮТЕР ЖИҲОЗЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

24 июль 2025 йил
image

 Хусусан, Хоразм вилоятидаги 61 та умумтаълим мактабига жами 1037 дона замонавий компютер жамланмаси, 61 дона кондиционер ҳамда 61 та кўп функцияли принтер етказиб берилди.

 

Таълим сифатини ошириш, ўқувчи-ёшларнинг рақамли саводхонлигини ривожлантириш ҳамда ахборот технологияларини чуқур ўзлаштиришини таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.

 Шу мақсадда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маънан эскирган ёки ҳозирги кунгача компютер синфларига эга бўлмаган таълим муассасаларини замонавий техник воситалар билан таъминлаш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда.

 Хусусан, Хоразм вилоятидаги 61 та умумтаълим мактабига жами 1037 дона замонавий компютер жамланмаси, 61 дона кондиционер ҳамда 61 та кўп функцияли принтер етказиб берилди.

 Техник жиҳозлар махсус транспорт воситаларида белгиланган мактабларга етказилди. Бу эса мактабларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида таълим жараёнини ташкил этишга кенг имконият яратади.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb