Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

33 нафар ташаббускорга давлат-хусусий шериклик битимлари топширилди

21 июль 2025 йил
image

Лойиҳалар доирасида 2025–2026-йиллар давомида 16 та мактаб, 15 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2 та мактабдан ташқари таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан нодавлат таълим муассасалари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-апрелдаги ПҚ–410-сонли қарорига мувофиқ, Хоразм вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида 33 та таълим лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳалар мактаб, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим йўналишларини қамраб олади ҳамда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш асосида ташкил этилади.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида 33 нафар ташаббускорга давлат-хусусий шериклик битимлари топширилди.

Лойиҳалар доирасида 2025–2026-йиллар давомида 16 та мактаб, 15 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 2 та мактабдан ташқари таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb