Янгиликлар
“Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи — жисмоний тайёргарлик синовларига старт берилди
17 июль 2025 йил
#Imtihon_2025
Бугун Хоразм вилоятининг барча туман ва, шаҳарларида янги ташкил этилган “Жасорат мактаблари”га кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи — жисмоний тайёргарлик синовларига старт берилди.
Синовлар доирасида талабгорларнинг жисмоний ҳолати, чидамлилиги ва тезкорлиги махсус белгиланган тартибда баҳоланмоқда.
Ушбу синовлар “Жасорат мактаблари”да ўқиш истагини билдирган ўқувчиларнинг танлов жараёнидаги муҳим босқич ҳисобланади.
Фотолавҳарда Қўшкўпир туманидаги жараёнлар акс этган.