Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Бугун вилоятимизда ҳам илк бор ташкил этилган “Жасорат мактаблари”га қабул имтиҳонларининг биринчи босқичи старт олди

10 июль 2025 йил
image

#Jasorat_maktabi

 

Хоразм вилоятида мазкур синов жараёнлари Урганч шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуаси ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг ҳудудий бўлими биносида ўтказилмоқда.

Вилоят бўйича жами 1546 нафар 5-синф ўқувчиси ҳужжат топўирган бўлиб, бугун улар "Жасорат мактаблари"да таҳсил олиш учун ўз билимларини синовдан ўтказмоқда.

Барча болаларга тенг шароит яратиш мақсадида қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, жароҳат олган ва мустақил ҳаракатлана олмайдиган ўқувчиларга ҳам имтиҳонларда иштирок этиш имконияти яратилган. Миллий гвардия ходимлари шу сингари болаларни қўлларида кўтариб, синов залига киритишмоқда. 

Имтиҳонлар жараёни очиқлик, шаффофлик ва адолат тамойилларига асосан ўтказилмоқда.

 

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb