Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Фидойи устозларга муносиб эътироф

7 июль 2025 йил
image

Барча фидойи устозларимизни табриклаймиз ва уларнинг меҳнатлари юксак баҳоланишда давом этишини тилаймиз!

 

Бугун Урганч шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати биносида фан олимпиадасининг Республика босқичида фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчиларимизнинг устозлари муносиб рағбат ва эътирофга сазовор бўлишди.

Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров устозларни самимий табриклаб, уларга белгиланган пул мукофотларини тантанали тарзда топширди. Уларнинг меҳнатини эътироф этар экан, янада юксак зафарлар тилади.

Шунингдек, Хонқа тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўбаси методисти Зилола Бабажонова "Ўзбекистонда таълим" журнали таҳририяти томонидан таъсис этилган “Мактабгача ва мактаб таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Барча фидойи устозларимизни табриклаймиз ва уларнинг меҳнатлари юксак баҳоланишда давом этишини тилаймиз!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb