Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

ХОНҚА ТУМАНИ 1-СОН МАКТАБИДА  ЁЗ САМАРАЛИ ЎТМОҚДА

4 июль 2025 йил
image

#Dolzarb_90_kun

 

“Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида Хонқа туманидаги 1-сон мактабда ўқувчилар учун қизиқарли, ижодий ва замонавий тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди.

Тўгараклар ёш авлоднинг қобилияти, қизиқиши ва иқтидорини аниқлаш ҳамда ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, ментал арифметика, ИТ ва робототехника, рассомчилик, маданият ва театр санъати, спорт тўгараклари орқали ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳияти, ижодий тафаккури, жисмоний тайёргарлиги ҳамда ижтимоий фаоллиги ривожлантирилмоқда.

Жами 1889 нафар ўқувчи тўгаракларга жалб этилди. Бу рақам – мактабнинг ҳар бир болага бўлган эътибори ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган ишлар самарасидир.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb