Янгиликлар
“Одам савдоси ва коррупсияга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
3 июль 2025 йил
Тадбир иштирокчилари бу йўналишда тизимли ҳамкорликни кучайтириш, тарғибот ишларини янада фаол ташкил этиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
Бугун Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида “Одам савдоси ва коррупсияга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров, вилоят ИИБЖҚБ бўлими бошлиғи Фаррух Матёқубов, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор ходими Мавлонбек Худайбергенов ҳамда бошқарма масъул ходимлари иштирок этди.
Суҳбат давомида одам савдоси ва коррупсиянинг жамиятдаги хавфли оқибатлари, уларнинг олдини олишда таълим муассасаларининг ўрни, профилактик тадбирларнинг самарадорлиги, ўқитувчилар ва тарбиячиларнинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир иштирокчилари бу йўналишда тизимли ҳамкорликни кучайтириш, тарғибот ишларини янада фаол ташкил этиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.