Янгиликлар
"Психологик хавфсизлик ва касбий етуклик сари"
26 июнь 2025 йил
"Психологик хавфсизлик ва касбий етуклик сари" мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Бугун Урганч туманидаги 18-сон умумий ўрта таълим мактабида мактаб психологлари учун "Психологик хавфсизлик ва касбий етуклик сари" мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Тренингдан кўзланган асосий мақсад — ўқувчиларда суидсидал хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва зарур психологик ёрдам кўрсатиш бўйича огоҳлантирувчи белгиларни таниб олиш кўникмаларини шакллантиришдир.
Тадбир бошида мактаб директори М.Уразметова томонидан “Касбий этика ва шахсий чегаралар: мактаб психологи учун муҳим мезонлар” мавзусида маъруза ўқилди.
Шунингдек, мактаб амалиётчи психологи О.Аширова “Мактабда хавфли сигналларни эрта аниқлаш: ўқувчилар суидсидал хатти-ҳаракатлари ва психологик огоҳлантирувчи белгилар” мавзусида сўзга чиқди. Маърузага асосланган амалий машғулотлар ҳам ташкил этилди.
Тадбир давомида мактабда “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида тўгараклар иши ҳам кузатилди.