Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Хоразмда касб-ҳунар ўргатувчи мактабларда якуний имтиҳонлар бошланди

17 июнь 2025 йил
image

Янги ўқув йили бошланиши билан Хоразм вилоятидаги 13 та умумтаълим муассасасида жорий этилган “Касб-ҳунарга ўқитиш” тизими илк натижаларини бермоқда.

 

Янги ўқув йили бошланиши билан Хоразм вилоятидаги 13 та умумтаълим муассасасида жорий этилган “Касб-ҳунарга ўқитиш” тизими илк натижаларини бермоқда.

799 нафар 10-11-синф ўқувчилари 2 йил давомида замонавий ўқув дастурлар асосида 2 та касб – бири ишчи, иккинчиси ахборот технологияларига оид йўналиш бўйича таҳсил олиб, ҳозирда якуний имтиҳон топширмоқда.

Бугунги кунда ўқувчилар нафақат касб ўрганмоқда, балки даромад топишга ҳам эришмоқда!

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, бу тизим яна 10 та мактабда йўлга қўйилиши, касб-ҳунарга йўналтирилган мактаблар сони эса 23 тага етказилиши режалаштирилган.

 Жараёнларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими С. Мусаев бевосита жойига бориб, яқиндан кузатди.

Мақсад: ёшларга сифатли таълим билан бирга, мустаҳкам касб, молиявий мустақиллик ва самарали бўш вақтни таъминлашдир.

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb