Янгиликлар
“Гимнастикага илк қадам” мусобақасида Хоразм фахри
13 июнь 2025 йил
Фахр билан айтамизки, Урганч шаҳар 20-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Мубина Рустамова қизлар ўртасида 1-ўринни эгаллаб, Хоразм вилояти шаънини муносиб ҳимоя қилди!
Бугун Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабида “Гимнастикага илк қадам” мусобақасининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда 14 нафар қиз бола ва 13 нафар ўғил бола куч синашди.
Фахр билан айтамизки, Урганч шаҳар 20-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Мубина Рустамова қизлар ўртасида 1-ўринни эгаллаб, Хоразм вилояти шаънини муносиб ҳимоя қилди!
Ғолиб иштирокчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Каримов томонидан табрикланди ҳамда фахрий диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Маълумот учун: Мусобақа ғолиблари Оксана Чусовитина номидаги спорт мактабига 1-синфига имтиҳонларсиз қабул қилинади.
Мубина Рустамовани чин қалбдан табриклаймиз! Ютуқларингиз бардавом бўлсин, кичик чемпион!