Сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

.

Ғолибимиз ўқиётган мактабда бошқарма раҳбарияти ҳамда Қўшкўпир тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи иштирокида тантанали тарзда тақдирланди

12 июнь 2025 йил
image

Бу ютуқ — Азизбекнинг меҳнати, устозларининг сабр-тоқати ва ота-онасининг қўллаб-қувватлаши, шунингдек, таълим тизимига қўшилган фидокорона ҳиссаларнинг натижасидир.

Хабарингиз бор, жорий йил 3-июн куни Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ушбу нуфузли олимпиадада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ёшларимиз орасида — Қўшкўпир туманидаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Эркинов Азизбек фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди 

Бу ютуқ — Азизбекнинг меҳнати, устозларининг сабр-тоқати ва ота-онасининг қўллаб-қувватлаши, шунингдек, таълим тизимига қўшилган фидокорона ҳиссаларнинг натижасидир.

Ғолибимиз ўқиётган мактабда бошқарма раҳбарияти ҳамда Қўшкўпир тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи иштирокида тантанали тарзда тақдирланди.

Бундай зафарлар — ёш авлодга куч, ишонч ва илҳом бағишлайди!

xorazm-vxtb@exat.uz
@xorazmvmmtb
@Xorazm_MMTB
/xorazm_vmmtb