Янгиликлар
Ёзги соғломлаштириш ва болалар хавфсизлиги – долзарб мавзу
11 июнь 2025 йил
Семинарга туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг бош методисти С.Қўчқарова раҳбарлик қилди. Унда вилоятдаги барча давлат МТТлари, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғчалар ва оилавий МТТ раҳбарлари иштирок этдилар
Шовот туманидаги 35-сон Мактабгача таълим ташкилотида “Ёзги соғломлаштириш даврини ташкил этиш, тарбияланувчиларнинг хавфсизлиги, ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш” ҳамда “Фавқулодда 90 кунлик” иш режимини амалга ошириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарга туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг бош методисти С.Қўчқарова раҳбарлик қилди. Унда вилоятдаги барча давлат МТТлари, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги боғчалар ва оилавий МТТ раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар давомида иштирокчиларга:
Болалар соғлигини асраш
Ёзги давр хавфсизлик чоралари
Амалий кўрсатмалар ва методик тавсиялар тақдим этилди.